Холанднинг нархи ҳаттоки “Бавария” учун ҳам қиммат, у кетади – Румменигге

Спорт 2190
image

Германиянинг “Бавария” клуби собиқ бош директори Кайл-Ҳайнц Румменигге “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг келажаги борасида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Холанд катта эҳтимол билан 2022 йилда Бундеслигани тарк этади.

“Йоахим Ватцке (“Боруссия Дортмунд” спорт директори) ўз сўзининг устаси. У Эрлингни бу ёзда сотмаслигини айтганди ва шундай қилди ҳам. Бироқ Холандни 2022 йил Бундеслигада сақлаб қолиш жуда қийин бўлади. Катта эҳтимол билан у кейинги йил бошқа чемпионатга йўл олади.

Бундан буёғига футболчининг товон пули фаол ўзгаради. Ҳужумчини сотиб олиш учун ҳақиқий аукционга гувоҳ бўламиз. Унинг трансфер нархига қарайдиган бўлсак, энг кўп маош таклиф қилган клубга ўтишга рози бўлишини кўришимиз мумкин. Бу Бундеслига клуби учун, ҳаттоки “Бавария” учун ҳам жуда қимматлик қилади. Шу сабабли, у бу ерни тарк этади”, дейди Румменигге.

Маълумот учун, Холанднинг товон пули 500 миллион еврони ташкил этади. Унинг трансфер нархи “Transfermarkt” версиясига кўра 130 миллион еврога тенг.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
t
×