Холанд трансфери “Боруссия”га кутилганидан ҳам кўпроқ омадли келган — Марко Розе

Спорт 1988
image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби бош мураббийи Марко Розе “SportBild” нашрига берган интервьюсида жамоанинг ёш ва юлдуз ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Эрлингнинг биз билан ҳали шартномаси мавжуд. Барча унинг кетиши ҳақида гапирмоқда. Аммо бу Холанд кетади, дегани эмас. Битим тугаганидан сўнг, футболчининг ўзи келажагини ҳал қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам унинг ҳозирда биз учун ўйнаётганидан бахтиёрмиз. Балки келажакда у биз билан фаолиятини давом эттиришга рози бўлар. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Унинг иқтидорига ҳеч қандай шубҳа йўқ, Холанд трансфери “Боруссия”га кутилганидан кўпроқ омад келтирган. У ажойиб ўйинлари, тезкор ва чиройли голлари, натижага таъсир қила олиши ва ғайриоддий кучи билан барчани лол қолдиришда давом этмоқда. Холанд ўз кучини АПЛда ҳам синаб кўриши мумкин, нима бўлган тақдирда ҳам унга фақат омад тилайман”, дейди мурабий.

Маълумот учун, футболчи янги мавсумнинг илк ўйинида “Айнтрахт Франкфурт”га қарши баҳс олиб бориб, 2 та гол ҳамда 3 та голли пас беришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Дортмунд” Эрлинг Холандни 2019 йилнинг декабрида Австриянинг “Зальцбург” клубидан 45 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Айни дамда “Transfermarkt” портали унинг трансфер суммасини 130 миллион евро, деб кўрсатмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
t
×