Хитойлик олим SARS-CoV-2 дан ҳам хавфлироқ 1,5 мингга яқин коронавирус аниқлаган

Саломатлик

image

Коронавирусларни ўрганиш билан шуғулланувчи хитойлик вирусолог Ши Чжэнли кўршапалаклар организмида 1,5 мингга яқин турдаги коронавирусларни аниқлаган. Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.

Шифокорнинг келажакда номаълум инфекциялар тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Унинг таъкидлашича, коронавирус бу ҳали айсбергнинг кўринаётган томони халос.

“Инсоният томонидан аниқланган вируслар “айсберг учидир“, дейди CGTN телеканалига берган интервьюсида Ухань вирусология институти раҳбари ўринбосари Ши Чженли.

Олим аёл давлатларни вирусга қарши курашда халқаро ҳамкорликка даъват қилди. Олимнинг фикрича, бу сингари тадқиқотлар шаффофликни талаб этади, бугунги кунда илм-фаннинг сиёсийлаштирилгани эса ғоят ачинарли ҳолдир.

“Агар келгуси инфекция касалликларидан инсонлар азият чекмасин, десак у ҳолда ёввойи жониворлар томонидан ташиладиган номаълум вируслар тўғрисида олдиндан билимга эга бўлишимиз керак. Фақат шу йўл билан уларнинг тарқалишининг олдини олиш мумкин“, дейди шифокор.

Ши Чжэнли

Ши Чжэнли кўршапалаклар устида ўтказадиган илмий тадқиқотлари билан машҳур. У ўз иш фаолияти давомида бу жониворлар организмида 1,5 мингга яқин турдаги коронавирусларни аниқлаган. Унинг айтишича, бу инфекцияларнинг бир қисми келажакда янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкин.

“Агар уларни ўрганмасак, яна битта пандемия юз бериши эҳтимоли бор“, дея тахмин қилган Ши Чжэнли.

Аввалроқ, Ҳиндистонлик олимлар икки турдаги кўршапалакда янги BtCoV коронавирусини аниқлаган эдилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 5 518 905 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 2 253 651 нафари соғайган, 346 700 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Кўршапалак

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг