Хитойда сохта вакцина сотаётган фирибгарлар ҳибсга олинди 

Олам

image

Хитой полицияси коронавирусга қарши қалбаки вакцина тарқатишда айбланган 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олди ва 3000 дозадан ортиқ препаратни мусодара қилди. 

Таъкидланишича, гумонланувчилар ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён шприцларни оддий физиологик эритма билан тўлдириб, уларни вакцина ниқоби остида юқори нархда сотиб келган. 

Пекин, Шанхай ва Шаньдун провинциясида сохта вакцина сотувчилар тармоғи аниқланган. 

Хитойнинг вакциналар ишлаб чиқарувчи катта компаниясига яқин манбанинг маълумотига кўра, сохта маҳсулот сотувчилар дунёда вакцина етишмаслигидан фойдаланиб, уни чет элга ҳам жўнатмоқчи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг