Хитойда карантинда сақланаётган одамлар бўлган меҳмонхона қулади
Олам
−
08 Март 2020
10536Кеча, 7 март куни Хитойнинг Фужиан провинциясида меҳмонхона қулаб тушди. “Синьцзинбао” агентлигининг хабар беришича, қутқарувчилар вайроналари остидан 50 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлишган, аммо улардан иккитаси ҳалок бўлган.
Олти қаватли бинонинг қулаши оқибатида 70 киши вайроналар остида қолган. Меҳмонхона 2018 йилда қурилган бўлиб, сўнгги ойларда ундан коронавирус ташувчилари билан яқин алоқада бўлганларни карантин қилиш учун фойдаланилаётган эди.
Бинонинг қулашига нима сабаб бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Фужиан провинциясида жойлашган Xinjia Express меҳмонхонаси олти қаватли бўлиб, 2018 йилнинг июнь ойида очилган. Унинг 80 та хонаси бор эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023