Хитойда боғча болаларини заҳарлаган тарбиячи олий жазога ҳукм қилинди

Олам

image

Хитойда болалар боғчаси тарбиячиси 25 бола заҳарлаб, уларнинг бирини ўлимига сабаб бўлгани учун олий жазога ҳукм қилинди. Бу ҳақда BBC маҳаллий нашрларга таяниб хабар бермоқда.

Ўтган йили Цзяоцзуо шаҳридаги болалар боғчасида тарбияланувчилар эрталабки бўтқани егандан кейин шифохонага олиб борилганди. Кейинроқ эса уларнинг тарбиячиси Ван Юнь ҳибсга олинган.

Суд Юнь ўз ҳамкасбидан ўч олиш учун унинг қаровидаги болаларнинг нонуштасига нитрит натрий қўшиб берганини маълум қилган. Суд тарбиячи аёлни разил ва ахлоқсиз деб таърифлаган.

Ҳодиса ўтган йилнинг 27 мартида юз берган. Ўша ватқда 23 нафар болада нонуштадан кейин қусиш ва хушдан кетиш бошланган. Тарбиячи болаларни заҳарлагани ҳақида айблов қўйилгач, полиция текширув бошлаган.

Цзяоцзуо маҳаллий суди кеча, 28 сентябрь куни Ван хонимни ўлим жазосига ҳукм қилган. Суд айбдор бошқа бир тарбиячи билан болаларни бошқариш масаласида баҳслашиб қолгач, унинг ўқувчиларини нитрит билан заҳарлаган.

Суд аёл биринчи одамларни заҳарламаётганини ҳам аниқлаган. У аввал ҳам интернет орқали нитрит сотиб олган ва эрини заҳарлаган.

Хитойда ҳар йили қанча одам ўлим жазосига ҳукм қилиниши очиқланмайди. Аммо бу сон бир неча мингни ташкил қилиши тахмин этлади. Хитойда ўлим жазоси махсус препарат юбориш ёки отиб ташлаш орқали ижро этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ўлим жазоси заҳарлаш

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг