Хитойда 6,8 балли зилзилада 65 киши ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 5 сентябрь куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. 

Хитой сейсмология маркази душанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:52да 1,1 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Гардзе-Тибет автоном вилоятида кучли силкинишларни қайд этди. Зилзила эпицентри Лудин округида, 16 км чуқурликда жойлашган.

6 сентябрь ҳолатига табиий офат қурбонлари сони 65 нафарга етди. Гардзе-Тибет автоном вилоятида қутқарувчилар 37 кишининг жасадини топган, яна 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти. Яан шаҳар округида 28 киши табиий офат қурбони бўлган. Ушбу ҳудудларнинг 248 нафар аҳолиси жабрланган, уларнинг чорак қисми оғир тан жароҳати олган.

Кеча кечаси эълон қилинган маълумотга кўра, вилоят ҳукумати 50 минг кишини вақтинча эвакуация қилган. Хитой ҳукумати қутқарув ишларини олиб бориш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 50 миллион юан (тахминан 7,25 миллион доллар) ажратган.

Сичуан провинциясида йўллар, электр узатиш линиялари ва коммуникация инфратузилмаси шикастланган. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг