Хитой Афғонистоннинг тарафини олиб, АҚШни огоҳлантирди

Олам

image

10 январь куни, Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШга Афғонистоннинг музлатилган бойликларини қайтариш ва унга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилишини талаб қилиб, баёнот билан чиққан. 

Бунга сабаб, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг Бош вазир ўринбосари Мулла Абдул Ғани Биродарнинг АҚШ устидан шикояти бўлган. Унга кўра, Афғонистон бўйлаб кузатилаётган қишки ёғингарчиликлар ва совуқ озиқ-овқат ва кийим-кечакка муҳтож афғон халқининг аҳволини янада оғирлаштирган. АҚШ жорий қилган санкциялар эса мамлакат иқтисоди учун жиддий тўсиқ бўлмоқда. 

Хитой ТИВ Матбуот котиби Ванг Венбин Афғонистондаги вазият ҳақида изоҳ берар экан, хитой халқи қийинчиликларни бошидан кечираётган афғонлар томонида эканини билдирган. 

Унинг сўзларига кўра, Америка қўшинлари Афғонистонни тарк этган бўлса-да, уни 20 йил давомида ишғол қилгани сабабли юзага келган оғир оқибатлар давом этмоқда ва борган сари жиддийлашмоқда.

“Биз АҚШ томонини ўз хатоларини чуқур ўйлаб кўришга, ўзига тегишли халқаро масъулиятни бажаришга ва Афғонистонга қарашли активларни қайтариб, жорий қилган бир ёқлама санкцияларини имкон қадар тезроқ бекор қилишга чақирамиз”, деган Ванг ўз нутқида.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, расмий Пекин Вашингтонни афғон халқига етказган зарарларини қоплаш учун чоралар кўришга чақирган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг