Хитой аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади

Олам

image

Хитой аҳолиси вакциналар оммавий равишда тасдиқланиши биланоқ коронавирусга қарши бепул эмланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда бугун, 9 январь куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Цзэн Исинь маълум қилди.

“Ҳукуматлар COVID-19 га қарши эмлашни тарғиб қилиш учун харажатларни ташкил этиш ва тақсимлашни кафолатлайд. Эмланиш учун жисмоний шахслар томонидан ҳеч қандай ҳаражат қилинмайди”, дейди Цзэн Исинь.

Унинг таъкидлашича, эмлаш пайтида баъзи жойларда аҳолидан эмлаш учун пул ундирилган ҳолатлар аниқланган, шундан сўнг буйруқ эълон қилинган. Унга кўра, ушбу ҳолат тезкорлик билан тузатилиши керак эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг