Хет-трик қайд этган Холанд Руни, Это`О ва Торресни ортда қолдирди

Спорт 1759
image

Норвегия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Гибралтарга қарши баҳсда 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ўйинда “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд хет-трикка эришди.

Натижада 21 ёшли футболчининг фаолиятидаги ҳет-триклари 11 тага етди ва у бу кўрсаткич борасида МЮнинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни (10), “Барселона” ва “Интер”нинг собиқ форварди Самуэль Это'О (9), “Атлетико”, “Ливерпуль”, “Челси” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торресни (8) ортда қолдиришга улгурди.

Маълумот учун, ушбу рейтингда етакчи МЮ ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида жами 57 та хет-трик мавжуд. Кучли учликдан ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси (54 та) ва Атлетико форварди Луис Суарес (29) ўрин олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.2
t
×