Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 15 март куни халқ депутатлари Хатирчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Ғафур Алиев бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими этиб Низамов Сайфиддин Фахриддинович номзоди тасдиқланди.

Сайфиддин Низомов 1966 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Маълумоти олий, 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, мутахассислиги - иқтисодчи.

Тайинловга қадар Сайфиддин Низамов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хатирчи

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг