Хатарли йўллар: 5 ойда ЙТҲларда неча киши қурбон бўлгани очиқланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-май ойларида жами 2960 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Мазкур ЙТҲлар оқибада 770 нафар одам ҳалок бўлди, 2365 нафари эса жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудлар кесимида 5 ой давомида энг кўп ЙТҲ Фарғона ва Тошкент вилоятларида юз берган. Жумладан:

• Қорақалпоғистон Республикасида – 160 та

• Тошкент шаҳрида – 373 та

• Тошкент вилоятида – 410 та

• Самарқандда – 310 та

• Жиззахда – 85 та

• Навоийда – 97 та

• Наманганда -303 та

• Фарғонада – 458 та

• Андижонда – 243 та

• Сурхондарёда – 110 та

• Қашқадарёда – 171 та

• Хоразмда – 78 та

• Бухорода – 109 та

• Сирдарёда – 53 та

Маълумотга кўра, ЙТҲларнинг 1883 таси кундузги вақтларда, 1077 таси тунги вақтда содир бўлган.

ЙТҲларнинг 66 тасини аёллар содир этган бўлса, 2894 тасини эркаклар юзага келтирган.

ЙТҲларнинг субъектив сабаблари:

  • Белгиланган тезликка риоя қилмаслик — 27,7 фоиз;
  • Устунликка эга транспортга йўл бермаслик — 11,6 фоиз;
  • Ҳайдовчининг тажрибасизлиги — 6,9 фоиз;
  • Ҳаракат давомида ухлаб қолиш — 6,3 фоиз;
  • Автомобилни маст ҳолда бошқариш — 2,6 фоиз.

ЙТҲларнинг объектив сабаблари:

  • Пиёдаларни ўтиш жойи бўлмаганлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш — 15,4 фоиз;
  • Ҳаракат йўналишлари ажратилмаган йўлларда қарама-қарши йўлга чиқиш — 9,7 фоиз;
  • Йўл ҳаракати ташкил этиш ва йўллардаги носозлик туфайли — 4,6 фоиз;
  • Велойўлаклар ташкил этилмаган жойларда уларни уриб юбориш — 3,8 фоиз;
  • Бошқа сабаблар — 11,4 фоиз.

Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг