Ханси Флик нега “Бавария”дан кетгани ҳақида гапирди

Спорт 1844
image

Германиялик футбол мутахассиси, “Бавария” клуби собиқ бош мураббийи Ханси Флик Мюнхен клубини нега тарк этгани борасида маълумот берди. Унинг айтишича, бунга Йоахим Лёв асосий сабабчи бўлган.

“Мен “Бавария”да 1 мавсум ишладим, бу муддат ичида клуб миқёсидаги деярли барча совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлдим. Клубни бир йил ичида тарк этганимга асосий сабаб Йоахим Лёв эди. “Бавария”дан кетаётганимда Лёв ҳали  Германия терма жамоасида ишлар эди. Мен унинг кетишини истамас эдим.

Бироқ бундай бўлмади, у бўшаши арафасида мен билан боғланиб, 2022 йилги Жаҳон чемпионатига қадар яхши жамоа тузишимни илтимос қилди ва ўз даври якунига етганини айтиб ўтди. Мен эса гранд клублардан 2 бор таклиф олгандим, бироқ Германия терма жамоасини бошқариш имконияти умр бўйи бир марта берилишини инобатга олган ҳолда шу қарорга келдим. Ушбу қароримдан ҳеч ҳам афсусланмайман”, дейди Флик.

Маълумот учун, Ханси Флик 2006-17 йиллар давомида Германия терма жамоасида бош мураббий ёрдамчиси ҳамда спорт директори лавозимларида ишлаган. Бу муддат ичида “Немис машинаси” Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис 2019-2021 йиллар давомида “Бавария”ни бошқарган ва бу муддат ичида Германия кубоги ва Суперкубоги, Европа Чемпионлар Лигаси, UEFA суперкубоги, Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳамда 2 бора Бундеслигада ғолиб чиққан.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3.1
t
×