Халқаро ташкилотга қўшилиш суверенитетни чеклашдир – Содиқ Сафоев ЖСТ ва ЕОИИ ҳақида

Жамият

image

Ҳар қандай халқаро интеграция бирлашмасига қўшилиш мамлакат мустақиллигини чеклаш, ўз ваколатларининг бир қисмини миллий ҳокимиятдан устун бўлган ташкилотга бериш демакдир. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Сафоев Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишига нима халақит бераётгани ҳақида қуйидагича фикр билдирди: 

“Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш борасидаги хавотирларимиз ташқи иқтисодий ва сиёсий ишларимизда ҳамда ташқи сиёсий шерикларимизни белгилашда қанчалик мустақилликни сақлаб қолишимиз билан боғлиқ”.

Сафоев шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши тўғрисида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“ЖСТга қўшилишга келадиган бўлсак, бу ерда унақа хавотир йўқ. Чунки ушбу ташкилотда аниқ ва шаффоф тизим мавжуд. Ушбу ташкилотга қўшилиш борасида музокараларнинг узоқ давом этаётганига сабаб: Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотдаги ўрни, позицияси аниқ қилиб белгиланмоқда. Бу эса бизга иқтисодий ривожланганлигимиз даражасидан келиб чиққан ҳолда, ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишга ва бошқа савдо ҳамкорларимизнинг қамровига кириб қолмаслигимизга имкон беради”, дейди Сафоев.

Эслатиб ўтамиз, Содиқ Сафоев Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан қўлланаётган санкцияларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсири борлиги ҳақида фикр билдириб, бунга икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг юқори эканини сабаб қилиб, кўрсатган эди. 

Шунингдек, Сафоев 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловлари ҳақида ҳам тўхталиб, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан бошқа муносиб номзод йўқлигини айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сафоев

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг