Хакер Коррупцияга қарши курашиш агентлиги сайтига ҳужум қилди

Жамият

image

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг расмий сайти хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда агентлик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

“Айни пайтда Агентлик веб-сайтида техник носозликлар кузатилмоқда. Уни бартараф этиш устида ишлар олиб бориляпти. Яқин вақт давомида сайт қайта тикланади. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилган хабарда.

Хакер ҳужуми натижасида сайтга кирганда фақатгина “Конкурсга ўтиш” ҳаволаси қолган. Унга босганда хакер қолдирган қуйидаги хабар чиқади: “Ахборот хавфсизлиги қани, акалар? Бизнинг номзодни ўтказмаган, вой мени акахонларим! [email protected]”.

Сайт манзили маълумотномасида “ҳамма маълумот менда” деган хабар ҳам қолдирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коррупция хакер

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг