Хабаровскдаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди

Олам

image

Россиянинг Хабаровск вилояти Амур тумани Тейсин қишлоғидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, қурбон ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

"Ўқ-дориларни тушириш вақтида порохнинг портлаши оқибатида етти киши енгил тан жароҳати олди. Яна бир киши ҳалок бўлди", дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, портлашдан кейин ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида икки киши жиддий куйган. Улар 65 ва 40 фоиз куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва яна икки  киши эса енгил даражада куйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

565

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг