Кейн кетма-кет 2-кун машғулотларга келмади — унинг нияти жиддий

Спорт 1391
image

Англиянинг “Тоттенҳэм” клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзда “Манчестер Сити” сафига кўчиб ўтиши кафолатланмагунча “Тоттенҳэм” қароргоҳига қайтиш ниятида эмас.

Кеча, 7 август куни мавсумолди тайёргарлик машғулотларининг илк кунида Ҳарри Кейн “Тоттенҳэм”нинг машғулотларига келмагани ҳақида хабар берган эдик

“The Athletic” нашрининг хабар беришича, футболчи бугун ҳам жамоанинг машғулотларига келмаган. Шу сабабли клуб маъмурияти бу масалага жиддий ёндашиши ҳақида маълум қилган. Ҳаррининг таъкидлашича, клуб президенти Даниел Леви Кейннинг 2024 йилгача тузилган шартномасига қарамай, уни шу ёзнинг ўзидаёқ қўйиб юборишга ваъда берган.

Бироқ амалда бу ундай бўлмаган, раҳбарият бор кучи билан Кейнни олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасида янги мавсум бошланишига 10 кун вақт қолди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.9
t
×