Кескин камайиш: 13 март куни неча киши ҳашарга чиққани очиқланди

Жамият

image

Кеча, 13 март куни Ўзбекистонда ўтказилган ҳашар тадбирлари давомида 8 340 924 нафар фуқаро, жумладан, 4 718 280 нафар ёшлар фаол иштирок этди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабар берди.

Умумий ҳисобда 11 788 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 9 070 та қабристон, 638 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди.

Ҳашар тадбирлари давомида юртимиздаги эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 768 та оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 12 755 та эҳтиёжманд оилалар, хусусан, 4 392 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга 2 млрд 157 млн 220 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Маълумот учун, 2020 йилда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 16 миллион киши қатнашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳашар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг