Келишилган ўйинларда қатнашган 2 ўзбекистонлик теннисчи четлатилди. Улардан бири умрбодга

Спорт 9236
image

Теннис бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар аъзоси келишилган ўйинларда қатнашганлиги учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Халқаро теннис яхлитлиги агентлиги (ITIA)нинг расмий сайти хабар берди.

Маълум бўлишича, теннисчилар Темур Исмоилов ҳамда Амал Султонбековнинг 2019 йилдаги ўйинларида келишилганлик факторлари топилган. Шу сабабли ташкилот улардан бирини умрбодга, иккинчисини эса беш йилга дисквалификация қилишга қарор қилган.

Аввалроқ ўтказилган терговда 7 йилга теннисдан дисквалификация қилиниши айтилган Темур Исмоилов энди умрбод бу спорт туридан четлатилди. Дисквалификациядан ташқари, у 14 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлайди. Амал Султанбеков эса теннисдан 5 йилга четлатилди ва бундан ташқари 8000 доллар миқдорида жарима ҳам тўлаши белгиланди.

Маълумот учун, Исмоилов теннисни тарк этган пайтида АТП рейтингида 397-ўринда эди. Султонбеков эса 1886-ўринда қайд этилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 562
Рейтинг: 2.9
t
×