Келаси ҳафта Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 16-17 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтади. Ҳудди шундай тадбир март ойининг учинчи ўн кунлигида эса Россия Федерацияси билан ўтказилади. 

2019 йил якунларига кўра Россия билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилгига нисбатан 17 фоизга ортиб, 6,6 миллиард долларни ташкил этди, Озарбайжон билан икки томонлама савдо ҳажми эса 55,7 фоизга ошди.

Ўтган йили Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокида 484 та янги корхона ташкил этилди, шунда уларнинг сони умумий ҳисобда 1828 тага етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида ташкил этилган 178 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигида 3,5 мингта иш ўрни яратиш имконини берадиган қиймати 7,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.

Озарбайжонлик ҳамкорлар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш доирасида умумий қиймати 355 миллион доллардан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Озарбайжон

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг