Келаси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеоролоигя хизмати маркази 14-17 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 ва 17 сентябрда +10...+15 даража, 15-16 сентябрда +8...+13 даража, кундузи 14-16 сентябрда +23...+28 даража, 17 сентябрда +20...+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 сентябрда +12...+17 даража, 15-17 сентябрда +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади. 

Тошкент вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 14 сентябрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 15 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 16-17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда +12...+17 даража, 16-17 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 14 сентябрда +25...+30 даража, 15-17 сентябрда +22...+27 даража бўлади. 

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 14 сентябрда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 15-17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда +12...+17 даража, 16-17 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 14 сентябрда +25...+30 даража, 15-17 сентябрда +22...+27 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда +12...+17 даража, 16-17 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 14 сентябрда +26...+31 даража, 15-17 сентябрда +24...29 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда +12...+17 даража, 16-17 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 14 сентябрда +25...+30 даража, 15-17 сентябрда +22...+27 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 16-17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 сентябрда +7...+12 даража, 16-17 сентябрда +5...+10 даража, кундузи 14 сентябрда +15...+20 даража, 15-17 сентябрда +12...+17 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг