Кегейли туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 15 декабрь куни халқ депутатлари Кегейли тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг хабар беришича, раис Мурат Камалов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилиб, Давлетбай Утемуратов Кегейли тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

У бу лавозимда 2016 йил октябридан буён ишлаб келган Муратбай Абдиров ўрнида иш бошлади.

Маълумот учун, Давлетбай Утемуратов 2010-2019 йилларда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани ҳокими лавозимида ишлаган. 2019 йил майида у ишдан олиниб, унинг ўрнини Роман Жумабоев эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кегейли тумани

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар