Кечирим сўраган Ҳабибдан афғонистонликлар миннатдор бўлди

Спорт

image

Аввалроқ Нурмуҳамедовнинг афғонистонлик мухлислари спортчидан норози бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бу UFC собиқ чемпионининг Афғонистон масаласига эътибор қаратмагани билан боғлиқ эди. Шундан сўнг, Ҳабиб ўз мухлисларидан кечирим сўраб, вазиятга изоҳ берди.

Ушбу ҳолатдан сўнг, афғонистонликлар кечирим сўраган спортчини қўллаб-қувватлаб, миннатдорлик билдирди. 

Нурмуҳамедовнинг Афғонистон ҳақидаги пости остида обуначилар “бошингизни баланд тутинг, Ҳабиб, сиз ҳеч қандай ёмонлик қилмадингиз”, “Раҳмат, Ҳабиб", “Кечирим учун раҳмат! Биз сени яхши кўрамиз!”, “Ҳабиб, биз сизни яхши кўрамиз. Мен Афғонистонданман, ёмон гапирмадингиз, ака. Катта раҳмат!”, дея ёзилган изоҳларни ўқиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ҳабиб Афғонистондаги сиёсий вазият ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган ва бу мамлакат билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтганди. Шундан сўнг, Нурмуҳамедов Афғонистондаги воқеаларга ҳеч қандай позицияси йўқлиги учун қаттиқ танқид қилинди ва кечирим сўради.

Маълумот учун, 2020 йилнинг октябрь ойида Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш услуби билан мағлуб этди. Жангдан сўнг, россиялик спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон UFC Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

678

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг