Кеча ғалла режасини бажардик, ҳеч қаерда “ура-ура” қилмадик – Мирзиёев эски даврларни эслади

Жамият

image

Аввал туман ҳокимлари пахта ва ғалладан ҳисоб берарди, ҳозир бундай эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилаётган байрам тадбирида маълум қилди. 

“Иккита вилоят ҳокими бўлиб ишлаб кўрганманки, бизда рақамлар жуда зўр эди, рақамлар ҳаётга тўғри келмаслигини билардим, бу рақамлар менинг армоним эди. Аввал туман ҳокимлари пахта ва ғалладан ҳисоб берарди, ҳозир бундай эмас. Мана, кеча ғалла режасини бажардик, лекин ҳеч қаерда “ура-ура” қилинмади-ку”, деди Мирзиёев.

Давлат раҳбарига кўра, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 560 минг ёшга жорий йилда 155 минг гектар ер майдони ажратилиб, 800 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

“Ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби жорий этилди. Бу имкониятдан 715 минг нафар ёшлар ишлаётган 7,5 минг корхона фойдаланди. Албатта, мамлакатимизда таълим сифатини ошириш бўйича ҳам катта-катта қадамлар қўйилмоқда”, деди Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент ва ёшлар учрашуви

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг