Катта дарё ҳайқирмас, ақлли киши бақирмас! Ортиқўжаев нега бақирди?

Жамият

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шикоят билан келган фуқароларга бақириб, жазавага тушгани ёзилган аудио тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Аризачилар Ортиқхўжаевдан аввалги шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг Миробод туманида икки кўп қаватли уй орасидаги ерни тадбиркорга бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни сўраган. Аудиода ҳоким 15 нафар мирободлик шикоятчига қарата: “қаерга борсанг шу ерга бор, хоҳласанг Президентга, хоҳламасанг, худога бор”, деган.

Мазкур аудиоёзувлар тарқалгач, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий баёнот билан чиқди ва ҳоким иштирокидаги тадбирнинг жанжал бошлангунча бўлган қисмининг видеосини эълон қилди.

Видеода Жаҳонгир Ортиқхўжаев шикоятчи фуқароларга судга мурожаат қилишни маслаҳат бераётгани, негаки ҳокимда қарорни бекор қилиш ваколати йўқлигини тушунтиришга уринаётганини кўриш мумкин.

“Аниқ факт ва далилларга таянмаган, маълумотни контекстдан юлган ҳолда тўлиқ бермайдиган, ёлғон ахборот тарқатувчи ОАВ аҳолининг бирор муаммосини қанчалик ҳал қила олади?

Баъзи хорижий ОАВларининг асл мақсади хақида ўйлаб кўрайлик: мақсад – дунёда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг самараларини кўрсатишми ёки мамлакатимизнинг имижи, нуфузини тушуришми?

Наҳот жамоатчилик хорижнинг ОАВлари давлатимиз сиёсати, Ҳукуматимиз ва ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишларни нохолис ёритаётганини ҳамон сезмаган? 

Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, ҳал қилиш мақсадида мамлакатимиз миқиёсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ташкил этилган, Бош вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Шунингдек, заруратга кўра, шаҳар ҳокими аҳоли билан режадан ташқари ҳам учрашувлар ўтказади. 

Шундай учрашувлардан бири Миробод туман … аҳолиси вакиллари билан бўлиб ўтган. Бу учрашув қандай бошланган, унда нималар ҳақида сўз юритилган ва мулоқотнинг қайси қисми эълон қилинган?”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Пойтахт маъмурияти тақдим этган видеодан кўриш мумкинки, Жаҳонгир Ортиқхўжаев суҳбатни оғир-босиқлик билан бошлаган. Аммо йиғилиш давомида вазият ўзгариб, ҳоким бақириб, қўпол муносабатда бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг