Катанец қўл остидаги Ўзбекистон илк ўйинда мағлуб бўлди

Спорт 9445
image

Хабарингиз бор, айни дамда FIFA йиғини доирасида терма жамоалар ўртасида ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари ҳамда ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббий Сречко Катанец қўл остида илк ўртоқлик ўйинида ҳаракат қилди ва унда Швеция терма жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб, ўйиннинг 6-дақиқасида Швеция Ўзбекистон ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 35-дақиқада ҳимоячиларнинг хатоси туфайли Исаак Телин дарвозани ишғол қилди ва орадаги фарқни иккитага етказди. 2-бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатган Ўзбекистон 71-дақиқада Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Ўзбекистон янги бош мураббий қўл остидаги илк учрашувда мағлубиятга учради. 

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлигига қониқарсиз натижалари сабаб истеъфога чиқарилган Вадим Абрамовнинг ўрнига тайинланган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 256
Рейтинг: 3
t
×