Касбий имтиҳонлар қачонгача ўтказилиши белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича, шунингдек, магистратура учун мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши тасдиқланди.

Давлат комиссияси баёни билан касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди

Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, Давлат комиссиясининг 1-сонли баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Унга кўра:

•    касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурларини бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб соддалаштирилади;

•    абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон учун бир марта келади ва ортиқча вақт сарфламасдан топшириши таъминланади;

•    тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 25 июлигача ўтказилади;

•    алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 25 июлдан 20 августгача ўтказилади;

•    касбий (ижодий) имтиҳонлар видеокузатувлар орқали қатъий назорат қилинади ва интернетда жамоатчилик кузатуви таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг