Касаба уюшмалари федерацияси иш ҳафтасини қисқартиришни таклиф қилди

Олам

image

Россия мустақил касаба уюшмалари федерацияси (РМКУ) иш ва дам олиш вақтини оптималлаштириш воситаси сифатида иш ҳафтасини қисқартириш ғоясини қўллаб-қувватлайди, дея хабар бермоқда  Rt.соm.

Таъкидланишича, ўтиш бир хил иш ҳақи билан амалга оширилиши керак.

РМКУ аппарати Ижтимоий ва меҳнат муносабатлари ва ижтимоий шериклик бўлими бошлиғи ўринбосари Елена Косаковскаяга кўра, энг қисқа иш соатлари бўйича биринчи ўнталикка кирувчи барча Европа мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасидадир.

“Aйрим мамлакатларда, саноат ва корхоналарда юқори маҳсулдорлик билан ишлаш 35 соатлик иш ҳафтасини аллақачон ҳақиқатга айлантирган", дея қўшимча қилди Косаковская.

Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов ФAНга берган интервюсида, тадқиқот натижаларини баҳолаган эди, унга кўра 2018 йилда ишлаётган русларнинг 20 фоизи ишларидан айрилишидан қўрққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг