Карантин шароитида ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди

Жамият

image

ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларда битта абитуриент учун ярим соатдан бир  соатгача вақт ажратиладиган бўлди. Бундан ташқари, имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича  йўриқномада сўз боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим. 

Шунингдек, абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади. имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади.  Ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди.

Маълум қилинишича, имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Эндиликда абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 1 августидан бошланиши режалаштирилмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ижодий имтиҳон

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг