Канада аҳолисига коронавирусга қарши вакцина бепул тарқатилади

Олам

image

Канада аҳолисига коронавирусга қарши вакцина бепул тақдим этилади. Бу ҳақда Канада Бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди. 

"Ҳаётни сақлаб қолиш вакциналари каби нарсалар канадаликларга ҳамиша бепул берилади", деди у парламентдаги нутқи давомида. 

Трюдонинг таъкидлашича, Канада Ҳукумати инфекцияга қарши вакциналар етказиб бериш бўйича бир қатор компаниялар билан шартнома имзолаган. Жумладан, AstraZeneca, Novavax, Johnson & Johnson, Pfizer, Moderna, Sanofi и GSK (GlaxoSmithKline). 

Умуман олганда, мамлакат келажак учун 300 миллиондан ортиқ дозада вакцина тайёрлаб қўйди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Канадада 173 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган. 9,5 мингдан кўп киши вафот этган. 145,6 минг киши соғайиб кетган.

Дунёда коронавирусга чалинганлар 36 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг