Камчаткадаги вулқон тоғида ҳалок бўлган сайёҳлар 9 нафарга етди

Олам

image

Камчаткадаги “Ключевская сопка” вулқон тоғига чиқиш чоғида ҳалок бўлган сайёҳлар сони тўққиз нафарга етди. Бу ҳақда Камчатка ҳукумати раиси ўринбосари Роман Василевский маълум қилди.

“Ҳалок бўлганлар сони тўқизтага етди.  Улар тунда вафот этишган”, дейди Василевский.

Унинг сўзларига кўра, воқеа жойида ёмон об-ҳаво сақланиб қолмоқда, шу сабабли қутқарувчилари бўлган вертолёт қолган 3 кишини олиб кетиш учун вулқон тоғига қўна олмаган. Қутқарувчилар об-ҳаво яхшиланиши билан яна қўнишга уриниб кўради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 сентябрь куни Камчаткадаги “Ключевская Сопка” вулқонига кўтарилиш пайтида беш нафар сайёҳ ҳалок бўлган эди.

Маълумот ўрнида, “Ключевская Сопка” Евроосиёдаги энг фаол вулқон бўлиб, унинг баландлиги 4,8 минг метрга етади. Вулқон тахминан 7000 ёшда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг