Камавинга “Ренн” ходимларига 166 нафар футболка совға қилади

Спорт 1057
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Мадрид клубига ўтганидан сўнг, собиқ клуби “Ренн” ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчи.

Франциялик футболчи “қаймоқранглилар” сафида 25-рақам остида ўйнайди.

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи ўз исми туширилган либосни “Ренн”нинг 166 ходимига миннатдорчилик сифатида юборишни режалаштирган. Бу футболкаларнинг умумий нархи 65 евродан 10790 еврони ташкил этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.9
t
×