Камҳаракатлилик ўлимга яқинлаштирадими?

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, камҳаракатлиликдан йилига 5 миллион нафардан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмади. Соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларидан бири — жисмоний фаоликка риоя қилишдир. Бу ҳақида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини  ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев фикр юритди. 

“Камҳаракатлилик бутун дунёда ўткир муаммога айланди. Ҳолсизлик, уйқунинг бузилиши, диққат-эътиборни жамлай олмаслик, хотиранинг пасайиши, сабабсиз чарчаш ҳисси, семизлик каби белгилар ҳар бир кишида учрайди. Лекин камдан-кам одамлар бу ҳолатларни камҳаракатлилик билан боғлайди. Кўпчилик кун давомида қилган ишларини мисол келтириб, “биз жисмоний тарбия машғулотларини бажармасак ҳам бўлади”, деб айтишади. Аммо бу ишларни бажараётганда ақлимизни фаол ишлатамиз. Шунинг учун бу жисмоний тарбия машғулотларига кирмайди. Жисмоний тарбия машғулотларида эса мия дам олиб, фақатгина жисмоний ҳаракатни амалга оширишимиз керак”.

Мутахассис фикрича, кечки овқатдан сўнг 3-4 километр пиёда сайр қилиш таомнинг яхши ҳазм бўлишига фойда беради. Шунингдек, кишининг жисмоний фаоллигини ҳам ошириб, кўп касал бўлишнинг олдини олади. Эрталабки ярим соатлик енгил жисмоний машғулот кун давомидаги тетикликни таъминлайди. 

“Ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларига чалиниш эҳтимолини 20 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик натижасида организмда биосинтез жараёни фаоллашади, қон айланиш жараёни 4-5 марта кучаяди, юрак қисқаришлари сони тезлашади, бу эса организмда янги энергия ҳосил бўлишига олиб келади. Шу боис ҳам жисмоний фаоллик соғлом турмуш тарзининг энг асосий қоидаларидан бири ҳисобланади”, дейди Шуҳрат Иргашев фикри якунида.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг