Қуролсиз тинч аҳолини ўлдирган рус аскарига ҳукм ўқилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Киевда суд россиялик ҳарбий Вадим Шишимаринни Суми вилоятида яшовчи қуролсиз Александр Шелиповни ўлдирганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

У қасддан қотиллик билан биргаликда уруш қонунлари ва урф-одатларини бузганликда ҳам айбланган.

Шишимарин судда ўз айбига иқрор бўлиб, марҳумнинг бевасидан кечирим сўради. У Шелиповни ўлдирмоқчи эмаслигини ва уни зобитнинг талабига биноан отиб ташлаганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Украина Прокуратура маълумотларига кўра, 28 февраль куни Суми вилоятидаги Камиши қишлоғи яқинида таркибида 21 ёшли сержант Шишимарин ҳам бўлган колонна Украина армияси томонидан ўққа тутилган. Чекиниш чоғида у бошқа тўрт нафар рус аскари билан чет эл машинасини ўғирлаб, чегара томон ҳаракатлана бошлаган.

Лебедин кўчасидаги 52-уй олдида улар телефонда гаплашиб турган 62 ёшли маҳаллий аҳоли вакили – Александр Федорович Шелиповни учратган. Кейинчалик вафот этган россиялик ҳарбий Пуфаков Шишимаринга бу одам украин ҳарбийларига улар ҳақида маълумот етказмаслиги учун уни ўлдиришни буюрган. Шишимарин автоматдан ўт очган. Бу Украина томони тақдим этган воқеалар версияси.


Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг