Қўрқинчли туш: дунёнинг машҳур нашрлари Трампни “ўққа тутди”

Олам

image

Агар Дональд Трамп АҚШ тарихида салбий ном қолдиришни мақсад қилган бўлса, у бунга эришди. Ўзини сиёсатчи деб ҳисобламайдиган Президент бутун бошли мамлакатни Twitter саҳифаси орқали “бошқаришга” уриниб, кўплаб популистик баёнотлар эълон қилди. Оқибатда унинг аккаунти ижтимоий тармоқларнинг маъмурияти томонидан блокланди.

Гап шундаки, унинг провакацияли баёнотлари АҚШ Конгресс биносининг талон-тарож қилинишига, мамлакатда президентлик сайловларига бўлган ишончнинг синишига олиб келди. 

Америкада рўй берган сўнгги воқеалар дунё сиёсий аренасининг бошқа лидерларига бир томондан қўл келди. Улар АҚШ эндиликда дунёда демократияни тарғиб қилмаслигини талаб қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, АҚШнинг жаҳон саҳнасидаги обрўси Трамп даврида жиддий зарар кўрди. Қуйида дунёга машҳур нашрлар томонидан Трампнинг сўнгги кунларига бағишланган сонларини ҳавола этамиз.

"Newsweek", АҚШ

“Фейк хабарлар йили. Жанговар сигнал. Президент Трамп фавқулодда ваколатларга эга. Ҳарбийлар хавотирда”

"Charlie Hebdo", Франция

“Буюк президент бўлиш учун бир ҳафтадан кўпроқ вақт”

"The Guardian weekly", Буюк Британия

“Унинг сўнгги пардаси. Дональд Трампнинг хайрлашув совғаси”

"The New European", Буюк Британия

“Демоскратия (атайлаб хато билан ёзилган – таҳр.) АҚШ ва дунёга нима бўлади?” 

"Der Spiegel", Германия

“Трампнинг армияси. Иссиқ. Касал. Хавфли. Қандай қилиб Президент инқилобнинг етакчисига айланди?”

"New Statesman", Буюк Британия

“Америкада фуқаролар уруши. Трампизмга қарши кураш”

"Maclean's", Канада

“АҚШ учун қўрқинчли туш”

"The Economist", Буюк Британия

“Трампнинг мероси. Шармандалик ва имконият”

"Time", АҚШ

“Демократия хавф остида”

"The Spectator", Буюк Британия

“Технологияларнинг устунлиги. Силикон водийси энди ўз кучини яшира олмайди”

"Mother Jones", АҚШ

“Сиз ишдан бўшатилдингиз”


Мақола муаллифи

Теглар

"Charlie Hebdo" "Newsweek" "The Guardian weekly" "The New European" "Der Spiegel" "New Statesman" "Maclean's" "The Economist"

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар