Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 11 февраль куни, халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Унда туманга янги ҳоким тайинланди.

Маълум қилинишича, сессияда Элёрбек Зокирович Набижонов номзоди Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Бугунга қадар Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» масъулияти чекланган жамияти кузатув Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Қўрғонтепа туманига 14 йил ҳокимлик қилган Авазбек Эргашев 2020 йил 21 декабр куни Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг