Қурбонмурод Намозов ЖЧда мутлақ чемпион бўлиб, 3 та олтин медаль қўлга киритди

Спорт 4212
image

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 10 октябрь куни ўзбекистонлик -96 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачи Қурбонмурод Намозов мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Спортчи барча машқларда рақибларини катта фарқ билан ортда қолдириб, учала йўналишда чемпионликка сазовор бўлди. Намозов даст кўтаришда 153 кг, силтаб кўтариш дастурида 189 кг ва икки кураш бўйича 342 кг натижа қайд этди. Бу орқали у терма жамоа ҳисобига 3 та олтин медаль қўшишга муваффақ бўлди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ. Йигитлар, -96 кг вазн тоифаси:

1. Қурбонмурод Намозов (Ўзбекистон) – 342 кг (153 кг + 189 кг)
2. Гурами Векуа (Грузия) – 328 кг (148 кг + 180 кг)
3. Муҳаммад Бурун (Туркия) – 326 кг (147 кг + 179 кг).

Эслатиб ўтамиз, бунгача Диёрбек Эрматов терма жамоа сафига илк олтин медални олиб келган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3.1
t
×