Қурбон ҳайити куни айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Жамият

image

Пойтахт Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан масжидлар атрофидаги кўчалар маълум вақтга барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

Сизни халқимизнинг шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан табриклаймиз.

Шунингдек маълум қиламизки, Қурбон ҳайити муносабати билан 10 август куни соат 24:00 дан 11 август куни соат 8:00 гача масжидлар атрофидаги йўллар 1 километр масофа доирасида транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади. Сизлардан автомобилларни тегишли жойларда қолдиришни ва ўзгалар учун ноқуйликлар туғдирмасликни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланинг”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайтини нишонлаш тўғрисидаги қарорини имзолади. Қарор билан 11 август куни Қурбон ҳайтининг биринчи куни дам олиш куни деб, эълон қилинди.

Қурбон ҳайитида одамларга қўшимча қулайлик яратиш учун жамоат транспортларининг иш вақтида ҳам ўзгаришлар бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг