Қурбон ҳайити арафасида Каъбанинг ёпинчиғи янгиланди (видео)
Жамият
−
19 Июль 2021
9196Мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланган Маккадаги Каъбанинг ёпинчиғи – Кисвайи Шариф Қурбон ҳайити арафасида янгиланди. Бу ҳақда “Heber7” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Каъба ёпинчиғи Ҳаж зиёрати бошлангач, Қурбон ҳайити арафасида янгиланган.
Саудия Арабистон ахборот агентлиги хабарига кўра, Каъбанинг ёпинчиғи Масжид ал-Ҳарам ва Масжид ал-Навабий Бошқармаси жамоаси томонидан ўзгартирилган.
Хабарга кўра, ушбу Каъба пардаси подшоҳ Абдулазиз Кисвайи Шариф мажмуасида 200 нафар ишчи томонидан соф ипакдан тайёрланган.
Маълумот ўрнида, Каъбанинг ёпинчиғи анъанага кўра, ҳар йили Ҳаж ойида янгиланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023