Қўлидаги бомба парчаси эканини билмасди – Анжелина Жоли Украинага сафари ҳақида гапириб берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Голливуд актрисаси ва БМТнинг яхши ният элчиси Анжелина Жоли Львовга қилган сафари таассуроти тўғрисида Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди.  

“Бир неча кун олдин Львовда бўлганимда, менга кичкина қиз томонидан топилган “махсус тош”ни кўрсатишди. Буни топиб олган қизча ўзи ўйнаётган тош аслида бомба парчаси эканлигини тушунмаган. У нотекис ва кутилганидан ҳам оғирроқ. Унинг ёрқинлиги ва ғайриоддий кўриниши боланинг эътиборини жалб қилган бўлиши керак”, деб ёзади Жоли. 

Жоли Краматорскдаги темир йўл вокзалига ракета ҳужуми оқибатида жабрланган болалар ҳақида гапирган. 

“Мен учрашган ва Краматорск вокзалидаги ҳужумда омон қолган болаларнинг кўпчилигидан бўлаклар яқинда олиб ташланган. Бу қийин ва оғриқли жараён. Ҳаётий органларга яқин бўлакларни олиб ташлаш жуда хавфли эди ва баъзи ҳолларда улар ичкарида қолиб кетди”, дейди у. 

Жолига кўра, урушни тугатиш учун кураш “ўлганлар, ярадорлар, кўчирилганлар ва жароҳатланганлар сонини чеклаш учун кунлик пойгадир”. 

Маълумот учун, БМТнинг яхши ният элчиси Анжелина Жоли жорий йил май ойи бошида Украинага ташриф буюрди. У Львов вилоятидаги Львов ва Борислав шаҳарларида бўлиб, у ерда Луганск вилоятидан эвакуация қилинган болаларни, шунингдек, Россия ўқларидан яраланган болалар даволанаётган шифохонани бориб кўрди. Актрисанинг Львовга ташрифи чоғида ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал эшитилган. У ва унинг жамоаси бошпана томон шошилишга мажбур бўлган.  

БМТ маълумотларига кўра, 2 май ҳолатига Украинада Россия ҳарбий босқинининг бошланишидан буён 3153 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 3316 нафари яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида 226 нафар бола бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг