Қўқон “замҳоким”и билан бирга ушланган темир йўл ходими бўйича изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари A.Н. “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларда қарор чиқартириб бериш эвазига 180 000 доллар талаб қилингани ҳақида хабар тарқалган эди. У сўралган пулнинг бир қисмини олаётганда қўлга тушганди.

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан муносабат билдириб, корхонада ҳеч қандай сотувга қўйилган ер майдони йўқлигини билдирди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари билан бирга ушлангани айтилган темир йўл ходими бўйича ҳам изоҳ берди.

Маълум бўлишича, ҳолат ушбу корхонага мутлақо алоқаси йўқ ва корхонанинг ҳеч қандай ери сотувга қўйилмаган. Шу билан бирга, Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати томонидан тасдиқланган хабарларда ҳам “Қўқон МТУ” УК балансидаги ер майдони ҳақида маълумот келтирилмаган.

Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида кўрсатилган шахс О.М. “Қўқон МТУ” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган собиқ ходим бўлган. 

Таъкидланишича, у 2008–2017 йилларда ушбу лавозимда фаолият юритган. Ундан кейин 2017–2021 йилларда Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг