“Қўқон-1912” сардори тўпурар ҳимоячилар рўйхатига киритилди 

Спорт

image

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) 2001 – 2021 йилларда энг кўп гол киритган ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Статистикани тузишда миллий чемпионатлар олий лигаси, мамлакат кубоги баҳслари, клуб миқёсидаги расмий халқаро учрашувлар ва миллий терма жамоа расмий ўйинларида киритган голлар ҳисобга олинган.

Унга кўра, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 55-ўринни эгаллаган. Айни пайтда “Кальяри” шарафини ҳимоя қилаётган Диего Годин ва “Реал Мадрид” аъзоси Марсело каби тажрибали ўйинчилар бир ҳил натижа қайд этган ҳолда ўзбекистонлик ҳимоячи билан бир қаторда бормоқда.

Маълумот учун, футбол тарихида энг кўп гол киритган ҳимоячи “Барселона” собиқ мураббийи ва футболчиси Рональд Куман ҳисобланади. У фаолияти давомида 253 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. 2-ўринни аргентиналик Даниэль Пассарелла (180 гол) эгаллаб турган бўлса, кучли учликдан “Реал” собиқ футболчиси Фернандо Йерро (165 гол) жой олган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Марсело Рамос Куман Йерро Холмуҳаммедов

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг