Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчи 147 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузди

Жамият

image

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ўзбекистонлик эркак 147 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг ахборот медиа-портали хабар берди.

Маълум қилинишича, “Мираж-Ураган” тизими ёрдамида Ақтўбе вилояти полицияси Россияда рўйхатдан ўтказилган ВАЗ-21099 русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаган. Мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, унинг жорий йил бошидан бери 147 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани қайд этилган.

Хабарга кўра, эркак шаҳар йўлларида 146 маротаба тезликни оширган, бир марта эса қизил чироқда ўтиб кетган. Жарималарнинг умумий миқдори 3 миллион тенгедан (74 миллион сўмдан ортиқ) ошган.

Ҳозирда полиция материалларни йиғиб, қарор қабул қилиш учун маъмурий судга юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг