Қозоғистондан нефть маҳсулотларини олиб чиқиш тақиқланди

Олам

image

Қозоғистонда бензин, дизель ёқилғиси ва бошқа турдаги нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида мамлакатдан олиб чиқиш олти ойга тақиқланди. Шундай тақиқ май ойида якунига етганди. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири ва бошқа идораларнинг экспорт бўйича қўшма буйруғида сўз боради.

Қозоғистон Республикаси ҳудудидан автомобиль йўллари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва нефть маҳсулотларининг айрим турларини олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлансин, мойлар бундан мустасно. , автомобиль транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган газ бакларида, шунингдек ҳажми 20 литрдан ошмайдиган алоҳида идишларда экспорт қилиш бундан мустасно”, дейилади буйруқда.

Тақиқ бугун, 12 июлдан кучга киради.

Қайд этиш керакки, 2021 йил ноябрь ойида жорий этилган нефть маҳсулотларини (дизель ёқилғиси ва нефт ьмаҳсулотларининг айрим турларини) автомобиль транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ 2022 йил 21 майда ўз ниҳоясига етди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Болат Акчулаков мораторий яна олти ойга узайтирилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон бензин

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг