Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонликлар қурбон бўлди
Олам
−
14 Август 2019
3632Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ бугун, 14 август куни эрта тонгда Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида содир бўлган. Натижада жами 3 киши, жумладан 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари М.И. ва Г.Т. вафот этди.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумаларнинг жасадларини Ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023