Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Жамият

image

Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонада ётган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Олма-ота вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида жорий йил 14 май куни ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилган М.А.нинг қариндошлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилиб, уни Ўзбекистонга қайтаришни сўраган.

“Ушбу мурожаат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистон Республикасидаги вакили ва мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида тезкорлик билан ўрганилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгач, махсус автомобилда шифокор ҳамроҳлигида Ватанга қайтарилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг