Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобусда жароҳатланганлардан 5 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган

Жамият

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобусдаги 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабар берди.

Дастлабки тезкор маълумотларга кўра, ЙТҲ иштирокчиларининг 12 нафари шифохонага ётқизилган бўлиб, уларнинг 5 нафари (1946 йилда туғилган Д.И., 1986 йилда туғилган Т.Д., 2000 йилда туғилган Ж.Ж., 1986 йилда туғилган Э.С., 1998 йилда туғилган Т.Т.) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Ушбу ҳодиса Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистондаги вакили ва Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 август куни соат 7:18 да Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган автобус Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 12 киши шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати автобус “MIRONSHOX GRAND TRANS” МЧЖга тегишли экани ҳамда у “Тошкент” автовокзалидан икки нафар ҳайдовчи ва 47 нафар йўловчи билан йўлга чиққанини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг