Қозоғистонда икки ҳафталик карантин жорий қилиниши кутилмоқда

Олам

image
Назарбоевнинг оиласи оғир жудоликка учради north_east

Назарбоевнинг оиласи оғир жудоликка учради

Қозоғистонда жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб икки ҳафталик карантин эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Twitter’даги саҳифасида маълум қилди. 

Президент жорий йилнинг 29 июнь куни ўтказган йиғилишида мамлакатдаги мавжуд вазиятдан хавотирини билдириб, одамлар фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан кейин карантин қоидаларини унутгани, шу боис касаллик кенг тарқалиб кетаётганини айтганди. Ушбу йиғилишда Бош базир раҳбарлигидаги тегишли Давлат комиссиясига икки кун муддатда март ва май ойларида бўлгани каби карантин режимини жорий қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқишни буюрганди.

Эртага, 2 июль куни Қозоғистонда идоралараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади. Ундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазири мамлакатдаги аҳвол ҳақида ахборот беради. Тўқаевга кўра, эртага Ҳукумат 5 июлдан бошланадиган 14 кунлик карантин режасини тақдим этади. Балки ушбу муддат узайтирилиши ҳам мумкин. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар 22 308 нафарга етган. Беморларнинг 188 нафари вафот этди, 13 558 киши соғайди. 

Жорий йилнинг 18 июнь куни мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам коронавирусга чалингани ҳақида хабар қилинганди. Яқин орада Назарбоевнинг ҳолати бўйича маълумот берилмади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Коронавирус

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг