Қорақалпоғистонда ҳаводан ичимлик суви олиш йўлга қўйилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Чимбой тумани метеостанциясига атмосфера ҳавосидан ичимлик сувини ишлаб чиқариш “атмосфера сув генератори” (Airaqua – 7 та тозалаш филтридан иборат) қурилмаси тажриба (синов) тарзида ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ хабар қилди.

Мазкур қурилма ичимлик суви етиб бормаган ва етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушадиган ҳудудларга мослаштирилган. Ушбу инновацион технология синов тариқасида йўлга қўйилди ва ундан олинаётган статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда республикадаги бошқа метеостанцияларга ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда.

“Aтмосфера ҳавоси намликларнинг улкан резервуари экани ҳисобга олинса, атмосфера сув генераторини ўрнатиш атмосфера сувини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг самарали қурилма дейиш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мослама дистилланган сувдан хам тозароқ сув олиш имконини беради”, дейилади компания хабарида.

Қурилма атмосфера ҳавоси намлигига ва ҳароратга қараб кунига тахминан 12 литрдан 30 литргача ичимлик суви етказиб бериш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

сув Қоракалпоғистон

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг