Қобулдаги ҳарбий шифохонада портлаш юз берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 2 ноябрь куни Афғонистон пойтахти Қобулда иккита портлаш содир бўлди. Дастлаб шаҳардаги марказий шифохонада, кейинчалик эса шифохона яқинида бомба портлатилган. Террорчилик ҳужуми оқибатида ҳозиргача 15 киши ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Қайд этилишича, номаълум террорчилар ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасида тўқнашувлар юз берган. 

Афғонистон ҳокимиятига келган “Толибон” томонидан тайинланган Ахборот ва маданият вазирининг иккинчи ўринбосари Билол Каримийнинг маълум қилишича, биринчи портлаш Муҳаммад Довудхон номидаги шифохона биносига кираверишда, иккинчиси эса унинг ёнида содир бўлган.

Қайд этилишича, Муҳаммад Довудхон номидаги шифохона 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, Афғонистон Мудофаа вазирлигига тегишли.

Портлаш ҳақидаги маълумотни “Толибон” ҳаракати томонидан тайинланган Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хости тасдиқлаган.

“Афғонистон Ислом Амирлигининг махсус кучлари аллақачон воқеа жойида”, дея ёзган у Twitter саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг